Излаш
RUUZ

Жамият

Ҳожатхонага чақалоғини ташлаб кетган қизга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура 20 ёшли онага нисбатан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берди. Унга озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги жазо қўлланилиши мумкин.

2137views0replies
0

Facebook

2 июль куни тахминан соат 15:00да 20 ёшли фуқаро Ф.Т. Сурхондарё вилояти Денов тумани, Лолазор маҳалласидаги бозор ҳудудида жойлашган аёллар ҳожатхонасида қиз бола чақалоқни дунёга келтирган, дейилади Бош прокуратура хабарида.
Ф.Т. чақалоқни туғиб, ҳожатхона ичига ташлаб кетган. Ундан кейин ҳожатхонага кирган аёл чақалоқ йиғисини эшитиб, одамларни ёрдамга чақирган. Натижада чақалоқ қутқариб қолиниб, касалхонага жойлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Денов туман прокуратураси томонидан фуқаро Ф.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 25, 99-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2137views0replies
0

Изоҳлар