Ҳодисалар

Самарқандда ўсмирлар пранк уюштиришди — видео

Ўсмир йигит тиббий ниқоб кийган ҳолда трамвайга чиқиб, йўловчиларнинг юзига номаълум суюқликни сепган ва улар ҳушини йўқотишган. Кейинчалик маълум бўлишича, бу ўйин бўлган.

Самарқандда ўсмирлар пранк уюштиришди — видео
Фото:Кадр

Аввалроқ маҳаллий ОАВлар гувоҳларнинг сўзларига таянган ҳолда, тиббий ниқоб кийган ўспирин йигит бекатда трамвайга югуриб кириб, йўловчиларнинг юзига номаълум суюқликни сепгани ва улар шу заҳоти ҳушини йўқотгани ҳақида хабар беришган эди. Айрим фуқаролар ҳодисани ҳақиқат деб ўйлаб, бу ҳақда ижтимоий тармоқларда хабар қолдиришди.

 

Видео Repost.uz сайтида эълон қилинди.

 

Аммо, кейинчалик маълум бўлишича, бу ҳолат пранк (видеога олиниб, интернетда тарқатилган ўйин ва безорилик) бўлиб чиқди. Бу ҳақда ўсмирларнинг ўзлари Instagram ижтимоий тармоғида хабар қилишди.

"Одамлар, бу ўйин эди холос, биз бунинг бундай таъсир кўрсатишини ўйламаган эдик, - деб ёзишди пранк ташкилотчилари. — Шаҳардаги тўполон учун узр сўраймиз. Ҳушидан кетганлар бизнинг актёрларимиз эди, суюқлик эса ҳавога сепиладиган спрей эди. Ҳеч ким жабрлангани йўқ".

 

Ўсмирларнинг ота-оналари билан ИИБ бўлимида суҳбат ўтказилгани хабар берилмоқда. Ўсмирларга нисбатан қандай чора кўрилгани ҳозирча номаълум.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ