Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевни туғилган куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоевга туғилган куни ва пойтахт куни муносабати билан табрик йўллади.

2057views0replies
0

Очиқ манбаадан

Президент Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, ўзбек халқи Назарбоевни буюк давлат арбоби ва жаҳон миқёсидаги қобилиятли сиёсатчи сифатида чуқур ҳурмат қилади, у мамлакати ва халқига фидокорона хизмат қилишга ўзини бутунлай бағишлади, дейилади Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти Нурсултон Назарбоевнинг расмий сайтида.
«Қозоғистон учун айнан Сиз - ноёб инсоний фазилатлар, чуқур билим, бебаҳо касбий ва ҳаётий тажрибага эга бўлган туғма етакчи тарихнинг энг мураккаб, муҳим даврида давлат келажагини ўз зиммангизга олганингиз ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлди.
Қозоғистон Республикаси биринчи Президенти - Элбоши сифатида Сизнинг Қозоғистон давлатчилиги, суверенитети ҳамда мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш борасидаги тарихий миссиянгиз бўйича объектив юқори баҳоларни тўла қўллаб-қувватлайман», - дейилади телеграммада.
2057views0replies
0

Изоҳлар