Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ИИББ “Қўйлиқ” бозоридаги ҳодиса бўйича изоҳ берди – видео

Мазкур ҳолат юзасидан икки нафар эркакни калтаклаган уч нафар фуқарога нисбатан жиноий иш қўзғатилди.

2477views0replies
0

Кадр

Ижтимоий тармоқларда “Қўйлиқ” бозорида икки нафар фуқаро бир неча кишилар томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалди. Ушбу ҳолат бўйича Бектемир тумани ИИО ФМБ ходимлари текширув ўтказишди ва натижада қуйидагилар маълум бўлди. Ҳодиса 2 июль куни тахминан соат 16:30да содир бўлган, дейилади Тошкент шаҳар ИИББнинг хабарида.
Маълум бўлишича, бозор савдогарлари 30 ёшли Суннатилло Ш. ва 31 ёшли Алишер Т. икки нафар номаълум шахслар 35 ёшли Жоҳонгир Э.га тегишли бўлган “Кобальт” русумли автомобилнинг эшигини бузаётганларини кўриб қолишган. Шундан сўнг Суннатилло Ш., Алишер Т. ва ушбу бозорнинг яна бир савдогари Шуҳрат Ш. ҳодиса ҳақида ички ишлар органларига хабар бермасдан, муқаддам судланган 40 ёшли Сайиджон Т. ва 39 ёшли Аҳад К.ларни дўппослаб, уларга тан жароҳатлари етказишган.
Ушбу ҳолат бўйича Суннатилло, Алишер ва Шуҳратларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми (“Безорилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Сайиджон Т. ва Аҳад К.ларга нисбатан эса Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 25-моддаси (“Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш”) ва 169-моддаси (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.
2477views0replies
0

Изоҳлар