Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда ёш кишилар машинани ўғирлаб ва синдириб ташлаб кетишди

Фуқаролар қулфланмаган автомобилни ўғирлаб, ЙТҲ содир этганларидан сўнг воқеа жойидан қочиб кетишди.

4474views0replies
0

ИИББ

29 июнь куни, тахминан соат 22:00да ИИОга 35 ёшли Т.Ю.дан номаълум кишилар 32 ёшли И.Т.га тегишли “Спарк” автомобилини ўғирлашгани ҳақида хабар келиб тушган, дейилади ИИББнинг хабарида.
Машина Чилонзор туманидаги Ғофур Ғулом боғи ёнидаги йўл бўйида тургани маълум қилинган. Жабрланувчининг сўзларига кўра, машина қулфланмаган бўлган ва калит ҳам унинг ичида қолган.
Тушган хабар асосида ҳодиса жойига тергов-тезкор гуруҳи етиб борган. Ўтказилган тезкор ҳаракатлар натижасида, ҳодиса жойига яқин жойда олинган видео ёзувлар ёрдамида уч нафар шахс мазкур машинага ўтириб, номаълум йўналишда ҳаракатланиб кетгани аниқланган.
30 июнь куни тахминан соат 5:00да ППХ ва миллий гвардия ҳарбийлари Мирзо-Улуғбек тумани ТТЗ-2 массивида уч нафар ёш фуқароларни пайқашган – қиз ва икки йигит. Уларнинг ташқи кўринишлари автомобилни ўғирлашда гумон қилинган кишиларга мос келган. Аммо, улар машинасиз бўлишган. Гумондорлар Мирзо-Улуғбек тумани ИИО ФМБ 7-сонли ИИБга олиб борилган.
Гумондорларнинг бири 21 ёшли К.М.нинг тан олишича, у машина қулфланмаганидан фойдаланиб, уни олиб қочган. Ушбу  машинада Шайхонтоҳур туманида ЙТҲ содир этиб, ўша ерга ташлаб кетган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми (“транспорт воситасини олиб қочиш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
4474views0replies
0

Изоҳлар