Жамият

Ўзбекистонда ОТМларнинг бирига 72 ёшли аёл ҳужжат топширди

Аёл олий таълим муассасасига ҳужжат топширган ёши энг катта абитуриент бўлди.

Ўзбекистонда ОТМларнинг бирига 72 ёшли аёл ҳужжат топширди
Фото:UzNews.uz

Фарғона давлат университетига бу йил 72 ёшли аёл ҳужжат топширди. Бу ҳақда давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов хабар берди.

 

Бунақа имконият яратилишига олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташлангани сабаб бўлган.

 

Қайд этилишича, жорий йилдан бошлаб олий таълим муассасаларига ҳужжат топширишда ёшга доир чекловлар олиб ташланган. Шунингдек, саломатлик ҳолати бўйича маълумотнома ҳам сўралмаяпти.

 

Ҳозирга қадар 70 мингдан ортиқ абитуриент ҳужжат топширган. Бугундан бошлаб кунлик ҳужжат топшириш кўрсаткичи кескин ортган. Бугун куннинг биринчи ярмида 10 мингдан кўп ҳужжат топширилди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ