Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкент яқинида ёқилғи қуйиш шохобчаси ёниб кетди — видео

Тошкент вилоятидаги «OK OIL» автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлди.

2398views0replies
0

Кадр

1 июль куни, тахминан соат 00:45да автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасида ёнғин содир бўлган. Тошкент шаҳар ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг Telegram-каналида ҳодиса Тошкент вилояти худудида, Юнусобод туманига яқин жойда юз бергани ҳақида хабар берилди.
Интернет тармоқларида воқеа жойидан фото ва видео материаллар тарқалган.
Кейинчалик Тошкент шаҳар ИИББ ёнғин ҳақида батафсил маълумот берди.
30 июндан 1 июлга ўтар кечаси, соат 00:45да 101 рақамига Тошкент вилояти, Тошкент тумани, Тошкент ҳалқа автомобиль йўли, 7 манзилда жойлашган “Обод капитал” МЧЖга қарашли АЁҚШда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Соат 00:54да ҳодиса жойига Ўзбекистон Республикаси ФВВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармасининг 12 та ёнғин ўчириш автоэкипажлари етиб боришган. Ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари билан ёнғин соат 01:24да бартараф этилиб, 01:46да эса ёнғин тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин натижасида АЁҚШ ишчиси 34ёшли Санжар К. куйиш жароҳати билан шифохонага ётқизилган. Ёнғин оқибатида  бинонинг 40 кв. м томи, “Чинобод” нефтебазасига қарашли “МАЗ” русумли ёқилғи ташиш автомашинаси, ҳамда “Матиз” русумли автомобиль ёниб кетган. АЁҚШ 150 кв. м. майдони ва 50 тонна ёқилғиси сақлаб қолинган.
Ёнғиннинг дастлабки сабаблари: ёқилғи ташиш автомашинасидан АЁҚШ сиғимига ёқилғи тўкиш даврида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузулишидир.
2398views0replies
0

Изоҳлар