Шавкат Мирзиёев жамоат транспортидан фойдаланишда аҳоли учун қулайликларни ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.
Шавкат Мирзиёев ўтган йилнинг 1 июнь куни Тошкент шаҳрининг Махтумқули ва Оҳангарон кўчалари кесишмасида транспорт боғламаси қуриш лойиҳасини маъқуллаган эди. Бугун бу ердаги ишлар якуний босқичга кирди.
Мазкур транспорт боғламаси муҳандислик ечимига кўра ноёб бўлиб, уч қаватдан иборат. Оҳангарон шоссеси бўйлаб умумий узунлиги 502 метр туннел, Махтумқули кўчаси бўйлаб 411 метрлик эстакада, чорраҳанинг ҳалқа қисмида ҳар бири 29 метрлик иккита йўл ўтказгич қурилмоқда, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Бу йўл ва кўприклар транспортларнинг тўхтовсиз ҳаракатланишини таъминлаб, тирбандликни бартараф этади. Уни жорий йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.
Шу ерда Тошкент ер усти ҳалқа метро линияси қурилиши бўйича ҳам маълумот берилди. Умумий узунлиги 52 километрдан зиёд бўлган мазкур йўл беш босқичда қурилади. Бугунги кунда «Дўстлик» метросидан Қўйлиқ бозоригача бўлган йўналиш барпо этилмоқда.
"Шаҳар аҳолисининг кўп қисми ва пойтахтимизга келганлар жамоат транспортидан фойдаланади. Лекин ҳозирча тўла қулайлик таъминланмаган. Одамларнинг норозилиги шундан. Мана, қанча уйлар қуриляпти, шаҳар ривожланяпти, яна ривожланади. Шуларни инобатга олиб, шаҳар жамоат транспортини аҳолига қулай, арзон, хавфсиз қилиб беришимиз керак", - деган Шавкат Мирзиёев.
Давлатимиз раҳбари ушбу ер усти линиясини Тошкент метрополитени ва автобуслар йўналишлари билан оқилона инеграциялаш, юкламадан келиб чиқиб аҳолига қулайликларни ошириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.
Янгиҳаёт туманида аҳоли учун 10 дан ортиқ сайилгоҳлар қурилади
Қорақалпоғистонда 250 бош қўй-қўзилар ёниб кетди. Суд-кимёвий экспертизасининг дастлабки хулосалари олинган — видео
Яқин даврда асосий озиқ-овқат нархлари кескин ошади — Марказий банк
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш