Ҳодисалар

Тошкентда «Бектўпи» бозори омборида ёнғин содир бўлди

Ичида маҳсулотлар бўлган омборхонанинг 200 кв.м. майдони ёниб кетган. Жабрланганлар йўқ.

Тошкентда «Бектўпи» бозори омборида ёнғин содир бўлди
Фото:UzNews.uz

Бугун, 27 июнь куни соат 16:14да 101 рақамига Чилонзор тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида жойлашган «Бектўпи қурилиш» МЧЖ омборхонасида ёнғин содир бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган, дейилади ИИББнинг хабарида.

 

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари бир неча дақиқадан сўнг воқеа жойига етиб борган. Соат 16:28да ёнғиннинг тарқалиши чекланган, 16:52да эса тўлиқ ўчирилган. Ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар йўқ.

 

Ёнғин натижасида омборхонанинг 200 кв.м. майдони ва у ерда сақланган маҳсулотлар (обойлар, ламинат) ёниб кетган. Ёнғин сабаблари ва етган зарар ҳажми аниқланмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ