Излаш
RUUZ

Жамият

Молия вазирлиги Гулнора Каримовадан $1,2 млрд олинганини тасдиқламади

Аввал Гулнора Каримованинг 1,2 млрд АҚШ доллари миқдоридаги активлари давлатга ўтказилгани ҳақида хабар тарқалган эди.

2894views0replies
0

trest12.uz

Ижтимоий тармоқларда Гулнора Каримова томонидан давлат фойдасига 1,2 млрд АҚШ доллари ўтказилди деган хабар тарқалган эди. Молия вазирлиги мазкур маълумот бўйича изоҳ берди.
"Давлат бюджетига ундирилган маблағларнинг фуқаролар кесимидаги ҳисоби Молия вазирлиги томонидан юритилмайди. Бунда ўтган йили ва жорий йилнинг биринчи ярмида кўрсатилган миқдорда маблағлар бюджетга келиб тушмади", - дейилади хабарда.
Ўтган йил давомида давлат даромадига ўтказилган мол-мулкни (валюта маблағлари ва заргарлик буюмларини қўшган ҳолда) сотишдан тушган фойда 163 млрд сўмни ёки 20,2 млн АҚШ долларини (ўртача йиллик курс бўйича) ташкил қилгани қайд этилган.
Жорий йилнинг биринчи ярмида эса давлат ихтиёрига ўтказилган мол-мулкни сотишдан 99,4 млрд сўм ёки 11,8 млн АҚШ доллари (ўртача курс бўйича) келиб тушган.
2894views0replies
0

Изоҳлар