Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 200 минг долларга битта бинони икки марта сотган эркак ушланди

Фуқаро бинони сотиш учун 200 минг доллар олиб, кейинчалик бинони яна бошқа одамларга сотиб юборган.

1966views0replies
0

Иллюстрация/Tengrinews

Тошкент шаҳар ИИББ ЖҚБдан тушган маълумотларга кўра,  2018 йилнинг 9 апрель куни Юнусобод туманида яшовчи 42 ёшли О.М. “Sanoat Qurilish Industriya” МЧЖ биносини "Синомед" МЧЖ директори 64 ёшли Р.Г.га сотишга ваъда берган.
О.М. бошланғич тўлов учун 200 000 АҚШ долларини олган. Пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юбориб, бинони бошқа шахсларга сотиб юборган.
Фуқаро О.М. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1966views0replies
0

Изоҳлар