Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

ТИВ: 22 ёшли Ўзбекистон фуқароси Россиядаги қурилишда вафот этди

Бахтсиз ҳодиса Россиянинг Приморье ўлкасида содир бўлган.

1453views0replies
0

gorobzor.ru

Ўзбекистоннинг Владивосток шаҳридаги Бош Консулхонаси маълумотига кўра, 23 июнь куни Приморье ўлкасида қурилиш жойидаги бахтсиз ҳодиса туфайли 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Кунузоқов Зиёдулла Шуҳрат ўғли тўсатдан вафот этган, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
22 ёшли Зиёдулла Кунузоқов ушбу ҳудудда 2018 йилнинг июнь ойидан буён қонуний равишда яшаб келган ва кранчи бўлиб ишлаган.
Айни пайтда Бош консулхона Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга олиб келиш масаласи билан шуғулланмоқда.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти З. Кунузоқовнинг оила аъзолари ва яқинларига таъзия билдиради ҳамда эслатиб ўтадики,  Россиянинг Узоқшарқий федерал округи (Амур вилояти, Камчатка ўлкаси, Магадан вилояти, Приморье ўлкаси, Саха Республикаси (Ёқутистон), Сахалин вилояти, Яҳудий автоном вилояти, Хабаровск ўлкаси, Чукотка автоном округи) ҳудудида жойлашган Ўзбекистон фуқаролари зарур вазиятларда мамлакатимизнинг Владивосток шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкин: +7-423-260-48-00, +7-951-018-70-07.
1453views0replies
0

Изоҳлар