Излаш
RUUZ

Жамият

Мактаб директори фаррош сифатида ишга олиш учун 400 доллар сўради

ИИБ ходимлари умумтаълим мактаби директорини фаррошлик вазифасига ишга қабул қилиш эвазига 400 доллар олаётган пайтида қўлга олишди.

1695views0replies
0

Кадр

Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги Тоқчи маҳалласида яшовчи умумтаълим мактаби директори Жума Шоев (исм-шарифлар ўзгартирилди) Ниҳол Қобиловани таълим муассасаси фаррошлигига ишга қабул қилиб, қўшимча пул ишлаб олмоқчи бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Мактаб директори “Капа” ошхонасида 400 долларни пора сифатида олаётганида туман прокуратураси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан қўлга олинди.
Айни пайтда фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
1695views0replies
0

Изоҳлар