Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Швециядаги ижара уйда Ўзбекистон фуқароси вафот этди

ТИВ Стокгольм шаҳридаги уйларнинг бирида 35 ёшли Ўзбекистон фуқароси вафот этгани ҳақида хабар берди.

1646views0replies
0

thelocal.se

Ўзбекистоннинг Берлин шаҳридаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Швециянинг Стокгольм шаҳрида жорий йилнинг 21 июнь куни 10.09.1983 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Акмалхон Чўлиев ижарага олинган квартирада вафот этган. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Элчихона Швеция полициясига мазкур ҳолат бўйича маълумот тақдим этишни сўраб, расмий талабнома жўнатган ва марҳум жасадини ватанга келтириш масаласи юзасидан ўзбек диаспораси вакиллари билан доимий алоқада бўлиб турибди.
Консуллик-ҳуқуқий департаменти А.Чўлиевнинг қариндошлари ва яқинларига таъзия билдирган.
1646views0replies
0

Изоҳлар