Сурхондарёги 3 нафар аёлнинг 2 нафарига ҳозирда тиббий, психологик ва социологик ёрдам кўрсатилмоқда. Вилоятга келтирилган 1 нафарига эса кўп қаватли уй-жойдан барча шароитларга эга 2 хонали квартира ажратилди. Бундан ташқари, боғча ёшидаги катта фарзанди мактабгача таълим муассасасига жойлаштирилди ва унга ишсизлик нафақаси тайинланди. Фуқарога тикув машинкаси, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқа совғалар топширилди, деб хабар бермоқда Сурхондарё вилояти матбуот хизмати.
"Менга кўрсатилаётган меҳр, ҳурмат-эҳтиромдан бошим кўкка етди. Президентимизга катта раҳмат. Бошқа юртдошларимиздан биз қилган хатоларни такрорламасликларини сўрардим", – деган аёл.
Совғаларни вилоят ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Мавлуда Қобулова топширди.