Жамият

Ўзбекистонда илк бор Wendy's очилди

Тезкор овқатланиш ресторани бўлган Wendy's Тошкентда иккита ресторанини очди.

Ўзбекистонда илк бор Wendy's очилди

Wendy's – тезкор овқатланиш бўйича дунёдаги йирик франшизалардан бири Ўзбекистондаги илк икки ресторанини Тошкент шаҳрида очди. Ресторанлар «Compass» ва «Samarqand Darvoza» савдо марказларида жойлашган.

«Ўзбекистон Wendy’s бренди учун катта салоҳиятга эга бозор ҳисобланади», - деди «WenCaf»МЧЖ ҲК раиси ва таъсисчиларидан бири Самсон Пхакадзе - «Биз ва бизнинг маҳаллий ҳамкорларимиз ишонамизки бизнинг менюимиз – жуда ҳам мазали гамбургерлар, товуқли сендвич ва десертларимиз ўзбекистонлик истеъмолчилар орасида машҳурликка эришади».

«Бу Wendy’s учун ажойиб йил, чунки биз бренднинг 50 йиллигини нишонлаяпмиз», - деди APEMEA вице-президенти, Wendy’s’нинг халқаро бошқарув директори Раджив Сабхарвал. «Биз сифатли овқатни қадрлайдиган ва излаётган ўзбекистонлик истеъмолчилар билан Wendy's тажрибасини бўлишишни сабрсизлик билан кутяпмиз».

Wendy’s 1969 йилда АҚШнинг Огайо штатидаги Колумбус шаҳрида ташкил этилган. Wendy’s бутун дунё бўйлаб 6700 дан ортиқ франшиза ва ресторанларни ўз ичига олади. Батафсил маълумот учун www.wendys.com сайтига ташриф буюринг. Франчайзинг ҳақидаги батафсил маълумотни эса www.wendys.com/franchising орқали олишингиз мумкин.

 

Реклама ҳуқуқлари асосида

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ