Жамият

Божхоначилар 98 минг дона болалар ўйинчоқлари Тошкентга ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишди

Божхона хизмати маҳаллий корхона номига келтирилган болалар ўйинчоқларининг ноқонуний равишда олиб кирилиши ҳолатини аниқлади.

Божхоначилар 98 минг дона болалар ўйинчоқлари Тошкентга ноқонуний олиб кирилишининг олдини олишди
Фото:Иллюстрация

“Тошкент-товар” ташқи иқтисодий фаолият божхона пости ходимлари томонидан ўтказилган текширув давомида қонунбузарлик ҳолати аниқланди. Улар масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига  хориждан темир йўл контейнерида олиб келинган юкларни қўлга олишган. Бу ҳақда ЎзР ДБҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.

 

Белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасидаги 98 минг дона болалар ўйинчоқлари ва рўмоллар божхона юк декларациясида ҳамда  йўл-юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмагани  аниқланди. Уларнинг умумий қиймати салкам 185 млн сўмни ташкил этди.

 

Шунингдек, “Чуқурсой” ташқи иқтисодий фаолият божхона постида ҳам  ана шундай божхона қонунчилиги бузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйилди. Хусусий корхоналардан бирининг номига келтирилган юкларни кўздан кечириш давомида, қиймати салкам 12 млн сўмлик 74 дона қандиллар  тегишли ҳужжатлардан “тушиб” қолган экан.

 

Юқоридаги ҳолатлар юзасидан текширув ишлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ