Жорий йилнинг 30 май куни Туркия пойтахтида гиламга ўралган ҳолда аёл кишининг жасади топилган эди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистоннинг Бош консулхонаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўтказилган текширувдан сўнг жасаднинг шахси тасдиқлангани ҳақида хабар берди. У 26 ёшли Ўзбекистон фуқароси О.Н. (31.12.1992 й.т.) бўлиб чиққан.
Консуллик-ҳуқуқий департамент марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик изҳор этади ҳамда Туркия, Болгария, Руминия ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда Истанбул шаҳридаги мамлакатимиз Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +90 212-323-20-37, +90 212-229-00-75.