Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги Амити университетига ректор тайинланди

Азиз Муҳитдинов Амити университети ректори вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

2134views0replies
0

Мининфоком

Бу ҳақда Ўзбекистон Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг сайтида хабар берилмоқда.
Азиз Муҳитдинов бунга қадар «UNICON.UZ» корхонасида АКТни ривожлантириш ва жорий қилиш бўйича директорнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Азиз Муҳитдинов 1985 йили Тошкент шаҳрида таваллуд топган. 2009 йилда М.А. Бонч-Бруевич номидаги Санкт-Петербург давлат телекоммуникациялар университетини тамомлаган.
У АКТ вазирлиги, «Ўзбектелеком» акциядорлик компанияси тизимида турли вазифаларда, шунингдек «UZINFOCOM» марказида директор вазифасини бажарувчи лавозимида ҳам ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ҳиндистоннинг Амити университети ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида Амити университети ташкил этилганди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 январдаги қарорига мувофиқ, Тошкент шаҳридаги Амити университети 2019 йилнинг сентябр ойидан ўқув йилини очади. Олий таълим муассасаси ахборот-коммуникация технологиялари, жумладан, компютер ва дастурий инжиниринг, сунъий интеллект ва менежмент соҳаларида мутахассислар тайёрлайди.
Амити университети Ҳиндистонда етакчи хусусий олий таълим муассасаси ҳисобланиб, унда 150 мингдан зиёд талаба таҳсил олади. Таълим муассасасининг бош корпуси Ноида шаҳрида жойлашган бўлиб, унинг 11 та шаҳарда кампуслари мавжуд. Шунингдек, Нью-Йорк, Лондон, Дубай, Сингапур, Хитой, ЖАР ва жаҳоннинг бошқа шаҳарларида филиаллари фаолият юритади.
2134views0replies
0

Изоҳлар