Излаш
RUUZ

Жамият

Наманганда ака-ука фирибгарлар ёлғон бизнес учун $673 минг олишди

Наманган вилоятида фирибгарлар алдов йўли билан катта миқдордаги пулларни қўлга киритишди.

4623views0replies
0

UzNews.uz

14 июнь куни Наманган вилояти Учқўрғон тумани ИИБга тушган ҳужжатларда, ўтган йилнинг сентябрь ойида фирибгарлик ҳолати содир бўлгани маълум қилинган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 44 ёшли М.И., 50 ёшли Ғ.И. ва 56 ёшли Ш.И.лар Исломобод маҳалла ҳудудида 51 ёшли С.А.га ўзларини Россия Федерациясида зотдор қорамол боқиш ҳамда сотиш савдоси билан шуғулланишларини ва унга 1500 бош ёш қорамол олиб келиб беришларини айтган.
Шундан сўнг фирибгарлар алдов йўли билан С.А.нинг ишончига кириб, ундан 135 000 АҚШ долларини олган ва қолган 538 000 АҚШ долларини Ш.И.нинг Россия Федерациясидаги банк ҳисоб рақамига тушириб, жами 673 000 АҚШ долларини қўлга киритишган.
Ака-укалар пулларни ўз эҳтиёжлари учун ишлатиб юборишган. Ҳозирда улар ушланган бўлиб, ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
4623views0replies
0

Изоҳлар