Излаш
RUUZ

Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Душанбеда ОҲИЧК саммитида иштирок этмоқда

Душанбе шаҳрида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити бошланди.

1600views0replies
0

president.uz

Душанбе шаҳридаги «Наврўз» саройида Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг навбатдаги саммити бошланди. Бу галги учрашув “Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона ёндашув» мавзусида ўтказилмоқда. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда кенгашга аъзо ва кузатувчи мамлакатлар, шунингдек, халқаро ва минтақавий ташкилотлар вакилларидан иборат 30 дан зиёд делегация иштирок этмоқда. Тадбир олдидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон самимий қутлади.
Сўнг барча делегациялар раҳбарлари биргаликда суратга тушиш маросимида қатнашди. Тожикистон раҳбари саммитни кириш сўзи билан очди.
Кенгашга бугунги кунда минтақа ҳудуди ва аҳолисининг 90 фоизини қамраган 27 давлат аъзо. Саккиз мамлакат ва бешта нуфузли халқаро тузилма - Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти, Араб давлатлари лигаси, Халқаро миграция ташкилоти, Туркий тилли мамлакатлар Парламент ассамблеяси унинг кузатувчиларидир.
Мажлис кун тартибидан минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ўзаро келишилган ёндашувларни ишлаб чиқиш, терроризм ва экстремизмга, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш, аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий ва гуманитар соҳаларда, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорликни кенгайтиришга доир долзарб масалалар ўрин олган.
ОҲИЧК қитъамизда тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, ҳамкорликни мустаҳкамлаш, мамлакатлар ва халқлар фаровонлигини оширишга қаратилган халқаро форумдир. Ўтган йилларда ушбу тузилманинг Қозоғистон, Туркия ва Хитой раислигида тўртта саммити бӯлиб ӯтган. Бу галги учрашув “Хавфсиз ва янада равнақ топган минтақа сари ягона ёндашув» мавзусида ўтказилмоқда.
1600views0replies
0

Изоҳлар