Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти билан учрашди

ШҲТнинг Бишкек саммити тадбирлари доирасида Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти Ашраф Ғани билан учрашди.

Шавкат Мирзиёев Афғонистон Президенти билан учрашди
Фото:president.uz

Ўзбекистон Президенти турли даражадаги икки томонлама мулоқотлар фаоллашгани, товар айирбошлаш ҳажми ортаётгани, ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик ва гуманитар алмашинувлар кенгайиб бораётганини алоҳида таъкидлади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

 

Учрашувда Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш ҳамда ушбу мамлакатни Марказий Осиёдаги минтақавий ҳамкорликка жалб этишга қаратилган аниқ дастур ва лойиҳаларни рўёбга чиқаришнинг амалий масалалари кўриб чиқилди.

 

Президент Ашраф Ғани Афғонистондаги вазиятни тез фурсатда тинч йўл билан ҳал этиш борасидаги фаол саъй-ҳаракатлари учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдирди.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ