Жамият

Тошкентнинг 5та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди

Мирзо Улуғбек, Юнусобод, Сергели, Шайхонтоҳур ва Бектемир туманлари давлат солиқ инспекцияларида янги раҳбарлар иш бошлади.

Тошкентнинг 5та туманида солиқ инспекциялари раҳбарлари ўзгарди

ДСҚ матбуот хизматининг хабар беришича, Мирзо Улуғбек тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб Кабиров Наим Ноёбович тайинланди. Н.Кабиров янги лавозимга тайинлангунига қадар Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритган.

 

Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб эса шу кунга қадар Давлат солиқ қўмитасининг Солиқ соҳасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган Махмадустов Жалол Махмадустович тайинланган.

 

Сергели тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб Эргашов Жамшид Ашурович тайинланди. У аввал Молия вазирлигининг Солиқ-божхона сиёсати ва даромадларни прогнозлаштириш департаментида бўлим бошлиғи лавозимида ишлаб келган.

 

Мулладжанов Хожиакбар Хамидович Шайхонтоҳур тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур тайинловга қадар Яккасарой тумани Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

 

Давлатов Илхомжон Гуламжанович Бектемир тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи этиб тайинланди. И.Давлатов 2011 йилда Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасидан бошлаб, янги лавозимга тайинлангунига қадар ушбу жамғарманинг Олмазор тумани бўлими бошлиғи сифатида ишлаб келган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ