Жамият

Тошкентда эркак iPhone'ни қалбаки пулга сотиб олди

Чет эл фуқароси учта телефонга 3 минг доллар миқдорида қалбаки пул тўлади.

Тошкентда эркак iPhone'ни қалбаки пулга сотиб олди
Фото:Иллюстрация

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширишда қалбаки пуллардан фойдаланиш ҳолати аниқланди.

 

Бош прокуратуранинг хабар беришича, чет эл фуқароси А.В. фуқаро А.Х.дан харид қилган 3 дона «iPhone Xs Max» русумли уяли алоқа телефон аппаратлари учун берган 3025 АҚШ долларидан 3000 АҚШ доллари қалбаки эканлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ