Излаш
RUUZ

Жамият

ИИВ: “Халқ банки” бошқарувчиси банк сейфидан 100 минг доллар ўғирлади

“Халқ банки” сейфидан 100 минг АҚШ долларини ўғирлаган кишиларнинг шахси тасдиқланди.

3206views0replies
0

xb.uz

Аввалроқ 6 февраль куни Фарғона вилоятининг Ёзёвон тумани ҳудудида жойлашган АТ “Халқ банки”нинг валюта сақлаш сейфидан 100 минг АҚШ доллари ўғирлангани ҳақида хабар берилган эди.
Суриштирув ишлари натижасида ушбу ўғирликни банкнинг вақтинча бошқарувчиси бўлган 32 ёшли С.Т., ҳамда икки нафар шу банк ходимлари томонидан содир этилганлиги аниқланди, дейилади ИИВ хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
3206views0replies
0

Изоҳлар