Ҳодисалар

Тошкентда оммавий муштлашув содир бўлди - видео

Прокуратура ижтимоий тармоқларда тарқалган оммавий муштлашув акс этган видеолавҳа бўйича изоҳ берди.

Тошкентда оммавий муштлашув содир бўлди - видео
Фото:Кадр

Прокуратура ходимининг маълум қилишича, ҳодиса 5 июнь куни соат 19:50ларда Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида жойлашган «Осиё бургер» овқатланиш шохобчаси яқинида содир бўлган. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» дастурида хабар берилди.

 

Видеода кўринишича, оммавий муштлашув иштирокчиларидан бири Nexia русумли автомобилда бир неча киши устига бостириб борган. Яна бир эркак эса рақибларига пичоқ билан ташланиб, жароҳат етказмоқчи бўлган.

 

Жанжал оқибатида бир нафар шахс жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Икки нафар шахсга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар26066(+513)
Соғайганлар16838(+331)
Вафот этганлар157(+4)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар26066(+513)
Соғайганлар16838(+331)
Вафот этганлар157(+4)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ