Излаш
RUUZ

Жамият

“Ўзстандарт” савдо нуқталарида истеъмолга яроқсиз маҳсулотларни аниқлади — фото

Консерваланган кўк нўхат, қизил ловия, сарёғ ва “атлантика скумбрия”си маҳсулотлари яроқсиз бўлиб чиққан.

2551views0replies
0

“Ўзстандарт”

“Ўзстандарт” агентлиги тегишли ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “назорат хариди”ни амалга ошириб келмоқда. Агентлик томонидан ўтган давр мобайнида 148.8 млрд сўмдан ортиқ маҳаллий ва импорт қилинаётган маҳсулотлар тегишли меъёрларга жавоб бермаганлиги аниқланди, деб хабар бермоқда агентлик матбуот хизмати.
Хусусан, 5 млрд сўм қийматидаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Россия, Покистон, Грузия давлатларидан импорт қилинган.
Шунингдек, жорий йилнинг ўтган даври ичида республика синов ва сертификатлаштириш маркази қошидаги “Чуқурсой” сертификатлаштириш идораси томонидан консерваланган кўк нўхат, қизил ловия, сарёғ ва “атлантика скумбрия”си маҳсулотлари сифат кўрсатгичлари лаборатория синовларида номувофиқлиги аниқланди.
"Минг афсуски, истеъмолчиларимиз ҳар доим ҳам бозорларимиздан сифатли маҳсулот харид қилаяптилар, деб айта олмаймиз. Шунинг учун, ҳурматли истеъмолчиларга маҳсулот харид қилаётганда албатта унинг тегишли сертификати ва сифатига эътиборли бўлишларини тавсия қиламиз", - дейилади хабарда.
2551views0replies
0

Изоҳлар