Ҳодисалар

Тошкент вилоятида жиян амакисини кўприкдан итариб юборди

Йиқилиш оқибатида 61 ёшли эркак олинган тан жароҳатлари натижасида шифохонада вафот этди.

Тошкент вилоятида жиян амакисини кўприкдан итариб юборди
Фото:UzNews.uz

8 июнь куни Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида 41 ёшли К.К. Бешкек маҳалласида “Коллектор” канали устига ўрнатилган кўприк устида ўзаро жанжал оқибатида 61 ёшли амакиси А.К.ни итариб юборди, дейилади ИИВ хабарида.

 

Натижада А.К. кўприк устидан пастга йиқилиб тушиб жароҳат олган. Жабрланувчи касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай 9 июнь куни вафот этган.

 

К.К. ушланган. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ