Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилди

Бугун, 11 июнь куни Тошкент ҳарбий округида режавий машғулотлар бошланди.

2338views0replies
0

Мудофаа вазирлиги

Мудофаа вазирлиги қўшинларининг навбатдаги ҳарбий ўқувлари ҳарбий округ ҳудудида бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Қуролли Кучлари Бош штаби томонидан округ қўшинлари юқори даражадаги жанговар шайликка келтирилди, деб хабар бермоқда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати.
Полигонларда Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Ички ишлар ва Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятларидаги ҳудудий бошқарма ва бўлинмалари билан ҳамкорликда жанговар вазифалар бажарилмоқда.
Ўқув машғулотлари давомида махсус бўлинмаларнинг ҳарбий хизматчилари Мудофаа вазирлиги Ҳарбий ҳаво кучларига қарашли вертолёт авиацияси ёрдамида ташланади. Қолган бўлинмалар эса автомобиль ва зирҳли техникаларда катта масофаларга марш уюштиради.
2338views0replies
0

Изоҳлар