Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловда ғалабага эришгани билан табриклади

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Президенти сайловида деярли 70 фоиз овоз тўплаб, ғалабага эришди.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни сайловда ғалабага эришгани билан табриклади
Фото:akorda.kz

Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевни кеча бўлиб ўтган Қозоғистон Президенти сайловида ишончли ғалабага эришгани билан самимий табриклади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.

 

Сайлов натижалари Қозоғистон халқи Қасим-Жомарт Тоқаевни кенг қўллаб-қувватлаши ва унга улкан ишонч билдиришини, унинг мамлакат барқарор тараққиётига ва халқаро нуфузини оширишга ҳиссасини юксак баҳолашини яна бир бор намойиш этгани, амалга оширилаётган сиёсат ва энг муҳим ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг изчил давом эттирилишига қатъий ишончнинг ифодаси бўлгани алоҳида таъкидланди.

 

Қозоғистон Президентининг жорий йил апрель ойидаги Ўзбекистонга илк давлат ташрифи дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга ўзаро интилишнинг тасдиғи бўлиб, икки томонлама ҳамкорлик ривожига янги суръат бағишлагани қайд этилди.

 

Суҳбат чоғида Шавкат Мирзиёев ва Қасим-Жомарт Тоқаев Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги ҳамкорликка доир, шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

 

Келгусидаги, жумладан, кўп томонлама ташкилотлар тадбирлари доирасидаги олий даражадаги учрашувлар режаси ҳам кўриб чиқилди.

 

Президентлар Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантириш ва мустаҳкамлаш устувор аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидладилар.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ