Излаш
RUUZ

Жамият

Барчасида кенглик мужассам: Olmazor Business City’нинг ҳудуд майдонидан қурилишга қадар

Янги турар-жой мажмуаси вакиллари Olmazor Business City’дан уй сотиб олган харидорларни қандай ютуқлар кутаётгани ҳақида сўзлаб беришди. 

3065views0replies
0

Аксарият одамлар Тошкентда янги қурилаётган уй-жойлардан харид қилишни орзу қилишади. Сиз учун айнан мос келадиган таклифни қандай танламоқ лозим? Нархларни, инфратузилма ва қўшимча имкониятларни ўрганиш керак. Olmazor Business City айнан оиласини қадрлайдиганлар, фарзандларини севадиганлар ва хавфсиз муҳитда яшашни истайдиганлар учун ажойиб танловдир. Ушбу турар-жой мажмуасидан уй сотиб олиш учун бир нечта сабаблар мавжуда ва улар қуйидагилардир:
1) 1-3 йилгача муддатли тўлов. Оила бюджетини режалаштириш, айниқса болали оилаларда бу жуда муҳим жиҳат эканлиги бизга маълум. Шу сабаб ҳам биз харидорларга уч йил муддатга ҳар ойда тенг миқдордаги тўловлар ва кредитнимуддатидан олдин тўлаш имкониятига эга бўлган бўлиб тўлаш усулини таклиф этамиз. 
2) Уйларни қисқа муддатда қуриб топшириш. Нафақат ҳамёнбоп нархда уй харид қилиш, балки қисқа вақт ичида кўчиб кириш ҳам муҳим ҳисобланади. Афсуски, баъзида ҳамёнбоп нархдаги таклифлар асносида уйлар 5 ёки 10 йилдан сўнг қуриб битказилиши таклиф этилади. Бу вақт ичида оила қаерда истиқомат қилади? Кўп қаватли уйлар бир неча ой давомида қуриб битказилади, аммо замонавий технологиялар қурилиш жараёнини тезлаштиради. Ва биз, айнан шу услубни қўллаймиз. Olmazor Business City’нинг илк уйларига 2020 йилда кўчиб кириш мумкин бўлади!
3) Тайёр таъмирланган уйлар. Доноларнинг таъкидлашича: "Бюджетни ва таъмирлашга кетадиган муддатни ҳисобла — ва уни иккига кўпайтир". Бизнинг харидорлар эса бундай ҳаражатларга тайёр эмаслар ҳамда чанг ва қурилиш материаллари орасида яшашни истамайдилар ҳам. Шу сабаб ҳам биз уйларни тайёр "евроремонт" ҳолида сотамиз. Кўчиб келинг - ва яшанг.
4) Ривожланган инфратузилма ва хавфсиз ҳудуд. Olmazor Business City — катта турар-жой мавзеси, шаҳар ичидаги шаҳар. Унда турли хилдаги объектлар - болалар боғчаси, мактаб, клиника, фитнес-марказ, дўкон, ўйин майдончалари ва ёпиқ автотураргоҳ барпо этилади. Йўлга пул ва вақт сарфлашга, ҳовлидаги ва транспортдаги болаларнинг хавфсизлиги ҳақида қайғуришга, фаол ҳаёт тарзи учун жой излашга ҳожат йўқ. Бизнинг турар-жой мажмуамиздаги хонадон соҳиблари бир қадам масофада бундай имкониятларга эга бўлишади. Ва, албатта, бир километр масофада канал ёқалаб сайр ҳиёбонидаги биргаликдаги сайрлар ёқимли ҳам бўлади. Вақт ўтиб бу ер ям-яшил паркка айланиши учун ҳудудга кўплаб дарахтлар экилади.
5) Агарда сиз 30% миқдорида тўловни амалга оширсангиз, уйнинг умумий қийматидан 4% маблағни тежаб қолган бўласиз. Ярим миқдордаги тўловни амалга оширишга тайёр бўлган харидорлар учун биз 10% чегирма тайёрлаб қўйганмиз. Агарда сиз шартнома тузиш чоғида тўлиқ миқдорда тўловни амалга оширсангиз, у ҳолда иқтисод учун сиз қўшимча имкониятга эга бўласиз. Сизнинг 23% лик чегирмангиз Olmazor Business City’даги уйларнинг барча афзалликларига ёқимли бонус бўлади.
Олмазор туманининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш лойиҳалари тақдимотида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев "Olmazor City" ушбу туманнинг келажакдаги маркази бўлишини таъкидлади. Оилангиз билан Ўзбекистоннинг энг йирик турар-жой мажмуасига кўчиб келинг ва нарх бўйича энг яхши таклифлардан фойдаланиб қолинг. Биз оилалар учун муҳим бўлган қулай шароитлар, ҳамёнбоп нархлар ҳамда болалар ва катталарнинг тараққиёти учун имкониятлар марказини яратмоқдамиз.
Лойиҳа менеджерига савол бериш: +998 71 2104444
Уйни танлаш ва хонадонларнинг тартибини онлайн кўриш: http://bizninguylar.uz
Реклама ҳуқуқлари асосида
3065views0replies
0

Изоҳлар