Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентдаги даҳшатли ЙТҲ 22 ёшли қиз ва 38 ёшли эркакни ҳаётдан олиб кетди

ЙТҲ 7 июнь куни кечаси «Crafers» қандолат фабрикаси яқинида содир бўлган.

3435views0replies
0

Видеодан кадр

7 июнь куни, тахминан соат 22:10да Мирзо-Улуғбек тумани Тошкент халқа автомобиль йўлида (мўлжал – «Crafers») йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
22 ёшли пиёда Г.И. пиёдалар йўлакчасидан 25 метр узоқликда мумкин бўлмаган жойда йўлдан ўтган. «Ласетти» русумли машинанинг 41 ёшли ҳайдовчиси Х.Х. пиёдани уриб кетиб, бошқарувни йўқотган ва ҳайдовчиси 49 ёшли Ю.А. бўлган «Кобальт» русумли автомобилга тўқнашган. «Ласетти» уриб юборган пиёда 39 ёшли К.Д. бошқариб кетаётган «Shacman» русумли юк машинасининг тагига кириб кетган.
ЙТҲ натижасида пиёда Г.И. ва «Ласетти» автомобилининг 38 ёшли йўловчиси О.М. воқеа жойида вафот этишган. «Кобальт»нинг 23 ёшли йўловчиси олинган тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган. «Ласетти» ҳайдовчисига тиббий ёрдам кўрсатилган ва касалхонадан жавоб берилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ЙТҲга пиёданинг пиёдалар йўлакчасидан 25 метр узоқликда мумкин бўлмаган жойдан ўтганлиги сабаб бўлган.
«Ласетти» ҳайдовчиси айбининг даражаси тергов давомида белгиланади, дея қайд этилган хабарда.
3435views0replies
0

Изоҳлар