Жамият

Тошкентда болаларни уриб кетган аёл уй қамоғига олинди

3 нафар ўсмирни уриб юборган «Nexia» ҳайдовчисига нисбатан уй қамоғи кўринишидаги эҳтиёт чораси кўрилди.

Тошкентда болаларни уриб кетган аёл уй қамоғига олинди
Фото:Facebook

6 июнь куни уч нафар ўсмирни уриб юборган 42 ёшли аёлга Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилинди. Бу ҳақда ИИББ хабарида айтилмоқда.

 

Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди Лариса Т.нинг уч нафар вояга етмаган фарзандлари борлигини ва оиланинг ягона боқувчиси эканлигини инобатга олди. Бундан ташқари, Л.Т. аввал судланмаган ҳамда доимий яшаш ва иш жойига эга.

 

Шу сабабли суд айбланувчига нисбатан уй қамоғи кўринишидаги эҳтиёт чорасини белгилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аёл газ ва тормоз педалларини босишда чалкашиб кетиб, уч нафар ўсмирларни уриб кетган ва натижада 12 ёшли А.Г. вақеа жойида вафот этган.

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ЎХШАШ МАҚОЛАЛАР
ДОЛЗАРБ
ОММАВИЙ
ҚИЗИҚАРЛИ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ