Излаш
RUUZ

Жамият

GM Uzbekistan Tracker ва Lacetti учун фоизсиз муддатли тўлов ҳақида эълон қилди

Компания Tracker’ни 16 миллион чегирма билан 2 йилга, Lacetti автомобилини 1 йил муддатли тўловга харид қилишни таклиф қилмоқда.

4305views0replies
0

avtoelon.uz

GM Uzbekistan компанияси Tracker Premier AT автомобилини 16 миллион сўм чегирма билан 2 йил фоизсиз муддатли тўловга олишни таклиф қилади.
Бунинг учун харидор 128 млн сўм дастлабки тўловни амалга ошириб, қолган суммани 2 йил давомида фоизсиз бўлиб тўлаши мумкин бўлади.
Бундан ташқари, харидорлардан келиб тушган кўплаб таклифларни инобатга олган ҳолда компания муддатли тўловга харид қилиш мумкин бўлган автомобиллар сонини яна биттага кўпайтирди.
Эндиликда Chevrolet Lacetti автомобилининг 3-позициясини ҳам бир йилга фоизсиз муддатли тўловга харид қилиш мумкин.
Бунинг учун харидор автомобилнинг 100 млн сўм дастлабки тўловини амалга ошириб, қолган 28 миллион сўмини бир йил давомида фоизсиз бўлиб тўлайди.
Автомобилни 1 йил фоизсиз муддатли тўловга харид қилаётган харидор автомобилнинг молиявий хатардан 2% миқдорда, муддатли тўлов суммасининг 1% миқдорда суғурта бадалини тўлаши, автомобилни 2 йил муддатли харид қилаётган харидор эса молиявий хатардан 3%, муддатли тўлов суммасидан 2% суғурта бадалини тўлаши қайд этилган.
Мазкур суғурта бадаллари мавжуд қарз миқдори ҳамда автомобилни бахтсиз ҳодислардан суғурталашга хизмат қилади.
4305views0replies
0

Изоҳлар