Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентдаги "Оқтепа лаваш"да 15 киши оммавий заҳарланди

Тошкентда "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични еган 15 киши заҳарланди.

7760views0replies
0

UzNews.uz

4 июнь куни 11 киши Сергели тумани, Янги Қўйлиқ кўчаси, 7-б уйда жойлашган, 4 нафари Сергели тумани Сергели-8 мавзесида жойлашган "Оқтепа лаваш" умумий овқатланиш шохобчаларида тайёрланган товуқли сендвични ейишган.
Шу куннинг ўзида соат 17:00дан 6 июнь соат 12:00га қадар Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти клиникасига 11 нафар, шаҳар 5-сон юқумли касалликлар шифохонасига 3 нафар ва 2-сон юқумли касалликлар шифохонасига 1 нафар бемор кўнгил айниши, қайд қилиш, бош оғриши, умумий ҳолсизланиш, ич кетиши, ошқозонда оғриқ, тана ҳарорати кўтарилиши каби шикоятлар билан мурожаат қилган.
Улар тиббий кўрикдан ўтказилиб, "Овқат токсикоинфекцияси" бирламчи ташхиси билан шифохонага ётқизилган. Беморлардан 3 нафарининг аҳволи оғир, қолганлариники ўртача оғирликда, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
"Оқтепа лаваш"да қисқа муддатли текширув ўтказиш учун президент ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили номига Тошкент шаҳар ДСЭНМ томонидан бугун маълумотнома кўриб чиқиш ва хулоса олиш учун берилган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда "Оқтепа лаваш" шохобчаларини сувараклар босиб кетганди. Кейин эса мутасаддилар халқдан кечирим сўраб, овқатланиш шохобчаларини дезинфекция қилдиришганди.
7760views0replies
0

Изоҳлар