Излаш
RUUZ

Жамият

Ёмғир, момақалдироқ ва шамол: синоптиклар Ўзбекистонда яқин кунларда кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот беришди

Ўзгидромет маълумотига кўра, бугун, 4 июнь куни куннинг иккинчи ярмида Тошкентда ва бошқа шаҳарларда момақалдироқ бўлиши ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Бундай об-ҳаво 6 июнга қадар давом этади.

3382views0replies
0

https://t.me/AviaSpotter

Синоптикларнинг маълумотига кўра,  4 июнь куни пойтахтда ҳаво ўзгариб туради, куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–17 даража илиқ, кундузи 28–30 даража иссиқ бўлади.
Тошкент шаҳри ва вилоятида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши 5-6 июнь кунлари ҳам кузатилади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5–6 июнь кунлари кечаси 17–22 даража илиқ, 5 июнь куни кундузи 32–37 даража иссиқ, 6–8 июнь кунлари 30–35 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 5 июнь куни кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 30–35 даража иссиқ бўлади. 6 июнь куни кечаси 17–22 даража илиқ бўлади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 5–6 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, 5 июнь куни баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17–22 даража илиқ, 5 июнь куни кундузи 28–33 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 5–6 июнь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15–20 даража илиқ, 5–6 июнь кунлари кундузи 25–30 даража иссиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
3382views0replies
0

Изоҳлар