Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Рамазон ҳайити муносабати билан 575 нафар маҳкумни афв этди

Шавкат Мирзиёев озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган, 575 нафар фуқарони афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади.

2699views0replies
0

UzNews.uz

Президент Шавкат Мирзиёев содир этган жинояти учун озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазо ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган 575 нафар фуқарони афв этиш ҳақидаги фармонни имзолади, деб хабар бермоқда UzNews.uz мухбири.
Уларнинг 361 нафари жазодан тўлиқ озод қилиниб, ота-онаси, фарзандлари ва яқинлари бағрига қайтарилади, шунингдек, 214 нафар шахснинг озодликдан маҳрум этиш жазо муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 7 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 6 нафарини аёллар, 1 нафарини чет эл фуқароси ташкил этади.
Давлатимиз раҳбарининг фармонда қайд этишича, жиноят содир этган шахсларни фақат жазолаш эмас, балки “Жаҳолатга қарши маърифат” ғояси асосида қайта тарбиялаш, уларнинг ўз ҳалол меҳнати билан жамиятда муносиб ўрин эгаллаши учун барчамиз бирдек масъулмиз.
Шунга кўра, фармон ижросини таъминлаш мақсадида афв этилган шахсларнинг ижтимоий мослашуви, уларни фойдали меҳнатга жалб этиш ва соғлом турмуш тарзини йўлга қўйишига кўмаклашиш юзасидан масъул вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларга тегишли топшириқлар берилди.
2699views0replies
0

Изоҳлар