Излаш
RUUZ

Жамият

Мактаб ўқувчиларининг юбкаси тиззадан паст бўлиши мажбурий бўлди

Янги ўқув йилидан Ўзбекистонда мажбурий ягона мактаб формаси бўлади. Ягона форма талабларининг бири - қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5-15 см пастда бўлиши керак.

2063views0replies
0

МНО

Адлия вазирлиги ўқувчилар томонидан мактаб формасини кийишда риоя этилиши лозим бўлган талабларни эслатиб ўтди:
- кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги;
- қизлар учун юбканинг узунлиги тиззадан 5 — 15 см пастда бўлиши;
- ўғил болалар учун шимнинг узунлиги оёқ тўпиғидан пастда бўлиши;
- оёқ кийимлар пошнасининг 3 сантиметрдан баланд бўлмаслиги.
Мактаб формасининг матоси ўқувчиларнинг ёшига, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига тўлиқ жавоб бериши шарт, дейилади вазирлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, ҳукумат қарори билан ягона мактаб формаси 2019/2020 ўқув йилидан мажбурий бўлади.
Аввалроқ АОКА директори ўринбосари Саида Мирзиёева мактабларда мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта эканлигини айтган эди.
2063views0replies
0

Изоҳлар