Бугун, 3 июнь куни Нурафшон шаҳрида Тошкент вилояти фаоллари, ҳокимлар ва секторлар раҳбарлари, республика идоралари мутасаддилари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Нурафшон шаҳридаги йиғилиш давомида Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти иқтисодиёти, туманлардаги аҳволни танқид қилди, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
"Ўзим юриб, республикадан раҳбарлар юбориб, энг долзарб масаларни ҳал қиляпмиз. Ҳамма жойда ўзгариш бўляпти. Тошкент вилояти нимага уйғонмаяпти? Вақт шиддат билан ўтяпти. Ҳар бир кун, ҳар бир дақиқа ғанимат. Президент сиёсат юритади, имкон яратади. Мутасаддилар қаттиқ талаб қилиб, қуйи тизимдаги раҳбарлар жон куйдириб ишлаб, натижани таъминлаши керак. Одамлар қуруқ гапга чидамайди. Тошкент вилоятида қуруқ гап. Қани рақобат, қани илм, қани натижа, қани ташаббус?", - деган Шавкат Мирзиёев.
Катта иқтисодий салоҳиятга эга бўла туриб, вилоятда мавжуд резерв ва имкониятлар тўлиқ ишга солинмаётгани, саноат ҳалигача бир нечта йирик корхоналарга боғлиқ бўлиб қолаётгани кўрсатиб ўтилди.
Бўка, Пискент, Паркент, Оҳангарон, Бекобод, Қуйичирчиқ, Оққўрғон ва Чиноз туманларида саноат ривожи пастлигича қолмоқда. Қуйичирчиқ, Бекобод, Оҳангарон, Пискент ва Бўка туманларида аҳоли жон бошига хизмат кўрсатиш ҳажми республика бўйича ўртача кўрсаткичдан 2-3 баробар кам.
Йиғилишда тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалиги, иш ўринлари, ижтимоий шароитларга доир долзарб масалалар муҳокама қилинмоқда.
Туркияга қизларни интим хизматлар учун жўнатаётган 21 ёшли шахс қўлга олинди
Уйларнинг бир квадрат метрини 4 миллион сўмдан оширмаслик вазифаси қўйилди
ННТни қайта рўйхатдан ўтказиш муддати 1 ойдан 15 кунгача қисқартирилади
Маълумотингиз муваффақиятли юборилди.
Маъмурият томонидан кўриб чиқилганидан кейин, сизга билдиришнома келади.
Чатда ёзишингиз учун, тизимга киришингиз керак
Ўзингиз фойдаланадиган исталган ижтимоий тармоқ орқали киринг
Сизда “UzNews.uz”нинг бошқа ўқувчилари билан бўлишадиган янгилик ёки
фотосуратлар борми? Сиз қизиқарли ҳодиса, факт ёки ҳолатни тасвирга олдингизми?
У ҳолда сиз қуйида келтирилган шаклдан фойдаланган ҳолда, бу ҳақда ёзма маълумот ҳамда фотосуратлар юборишингиз мумкин. Катта ҳажмдаги файл ва видеотасвирларни файл алмашувчи сайтларга жойлаштириб, бизга ҳаволани юборишингиз мумкин. Биз билан Телеграм орқали бўгланиш