Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Тошкент вилоятидаги янги мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Оҳангарон шаҳридаги «Қалдирғоч» МТМнинг шароитларини кўздан кечириб, соҳа мутасаддилари ва тарбиячилар билан суҳбатлашди.

20427views0replies
0

president.uz

1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни арафасида фойдаланишга топширилган ушбу боғча Нўғойқўрғон маҳалласи аҳолисининг оғирини енгил қилди, дейилади Президент матбуот хизматининг хабарида.
4 асосий ва 3 қисқа муддатли гуруҳларда 160 дан зиёд болага замонавий шароитларда таълим-тарбия бериш имконияти пайдо бўлди. Бу ерда ёзги ўйин майдончаси, чўмилиш ҳавзаси, футбол майдончаси, спорт ва мусиқа заллари ташкил этилган, Хоналар ривожлантирувчи ўйинлар ва кўргазмали воситалар, болалар ўз иқтидорини намойиш этиши учун зарур барча имкониятлар билан таъминланган.
Президент мамлакатимиз келажагини таъминлайдиган кадрларни тарбиялаш мактабгача таълим тизимидан бошланиши, янги боғчалар қуриш ва болаларни қамраб олишни кенгайтириш орқали бунга замин яратилаётганини таъкидлади.
20427views0replies
0

Изоҳлар