Жамият

Рамазон ҳайитини нишонлаш санаси маълум бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев 30 май куни Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Рамазон ҳайитини нишонлаш санаси маълум бўлди
Фото:president.uz

Президент қарорига кўра, бу йил Рамазон ҳайити 5 июнь куни нишонланади. Бу ҳақда "Ўзбекистон 24" телеканалининг "Ахборот" дастурида хабар берилди.

 

Аввал хабар берганимиздек, дам олиш куни 1 июндан (шанба) 6 июнь пайшанба кунига кўчирилган.

 

Хабарда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2019 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 5 июнь (чоршанба) кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, бу кунни мамлакатда байрам сифатида нишонлаш қайд этилган.

 

Шу тариқа, ўзбекистонликлар кетма-кет 2 кун дам олишади - 5 июнь (Рамазон ҳайити) ва 6 июнь (кўчирилган дам олиш куни).

фикрлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
АСОСИЙ ЯНГИЛИКЛАР
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ