Излаш
RUUZ

Жамият

Бош прокуратура "Caravan Group" ресторанлари бўйича баёнот берди

Бош прокуратура ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси “Caravan Group” ресторанлари билан боғлиқ вазият борасида расмий баёнот берди.

2452views0replies
0

Facebook

МИБнинг расмий хабарида айтилишича, Тошкент туманлараро иқтисодий судининг (20.11.2018, 16.01.2019, 28.01.2019 ва 05.03.2019) қарорларига асосан қарздор “Kreative Studio Caravan” МЧЖ, “Protekt Konsalt” МЧЖ, “Caravan Group” МЧЖ ва “Karavan Art” МЧЖлардан АТ “Асакабанк” фойдасига жами 15,5 млрд. сўм, АТБ “Капитал банк” фойдасига 3,7 млрд. сўм ва давлат фойдасига 77,2 млн. сўм ундириш, кредит қарздорлиги бўйича ундирувни жами баҳоси 21,6 млрд. сўмга тенг гаровда бўлган: Мирзо Улуғбек тумани, Шўртепа кўчаси 253-уй, Яккасарой тумани А.Қаҳҳор кўчаси 25-уй, Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент мавзеси ҳамда Хўжакент ҚФЙ худудида жойлашган бино-иншоотларга қаратиш белгиланган.
“Ижро ҳужжатлари бўйича тегишли тартибда ижро ишлари қўзғатилиб, қарздор корхоналарга ижро ҳужжати талабларини бажариш учун 15 кунгача бўлган ихтиёрий муддатлар белгиланган ва қарор нусхалари тегишли тартибда корхона раҳбарларига топширилиб, улар хабардор қилинган. Шунингдек, ижро ҳаракатлари ҳақида шахсан Тимур Мусинга ҳам МИБ ходимлари томонидан тушунтириш берилган”, - дейилади хабарда.
Билдирилишича, қарздорлар томонидан ижро ҳужжатлари талаблари ихтиёрий бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган. Қарздор корхона раҳбарининг Бюро ходимлари ҳаракатларига эътироз билдириши ўринсиз. Мажбурий ижро Бюроси мазкур қарздор корхонага нисбатан ижро ҳаракатларини фақатгина суд қарори ижросини қатъий таъминлаш доирасида амалга оширмоқда, дейилади хабарда.
Мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Яккасарой тумани А.Қаҳҳор кўчаси 25-уй (Chelsea ARMS, баҳоси 4 млрд. сўм) ҳамда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Хўжакент мавзесида жойлашган (Cinara`s, 6 млрд. сўм) бино иншоотлар хатланиб, қарздор корхона раҳбарларига тегишли тартибда хабарнома юборилган ҳолда 14.05.2019 йилда электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилган.
Ушбу кўчмас мулкларнинг аукцион савдолари жорий йилнинг 13 ва 14 июнь кунлари ўтказилиши белгиланган.
Ҳозирда суд қарорлари ижросини таъминлаш бўйича ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
2452views0replies
0

Изоҳлар