Излаш
RUUZ

Жамият

Германия Президенти Тошкентдаги Гёте ҳайкалини очиб берди

ГФР Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкентдаги Гёте институти фаолияти билан танишиб, Йоҳанн Вольфганг Гёте ҳайкали ва боғи очилиш маросимида қатнашди.

3258views0replies
0

ЎзА

Франк-Вальтер Штайнмайер Тошкентдаги Гёте институтида бўлди. Ушбу муассаса олдидаги майдонда бунёд этилган Йоҳанн Вольфганг Гёте ҳайкали ва боғи очилиш маросимида қатнашди, дейилади ЎзА хабарида.
Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистонда Гёте сиймосига эҳтиром мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона муносабатларни янги руҳда давом эттиришга, маданий-маърифий алоқаларнинг янада мустаҳкамланишига хизмат қилишини таъкидлаган.
Франк-Вальтер Штайнмайер институтда немис тилини ўрганаётган ёшлар билан суҳбатлашган.
Федерал Президент икки ҳамюртимиз – Германиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси таржимони Мукаррам Каримова ва Марғилон шаҳридан немис тили ўқитувчиси Лидия Осинани “Bundesverdienstkreuz” (“Германия Федератив Республикасига хизмат кўрсатгани учун”) ордени билан мукофотлаган.
3258views0replies
0

Изоҳлар