Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда педагогика университети ўқитувчиси қўлга олинди

7 минг АҚШ доллари пора олаётганида ТДПУ “Технология ва сервис хизмати” кафедраси ўқитувчиси ва 39-сонли мактаб ўқитувчиси қўлга олинди.

2296views0replies
0

futura.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг “Технология ва сервис хизмати” кафедраси ўқитувчиси Р.А. ва Зангиота туманидаги 39-сонли мактаб ўқитувчиси М.Р. фуқаро А.У.дан жияни Ж.Т.ни ушбу университетга ўқишга киритиб қўйиш эвазига 7 000 АҚШ долларини талаб қилиб олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабарида айтилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Р.А. ва М.Р.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
2296views0replies
0

Изоҳлар