Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда янги темир йўл станцияси ишга туширилди

«Сурхонобод» темир йўл станцияси Ўзбекистон ва Туркманистонни боғлайди.

2200views0replies
0

railway.uz

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ташувлар сонини ошириш, транзит юкларни ташиш, вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва уларни таъмирлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб бориш мақсадида «Сурхонобод» станцияси барпо этилди.
«Ўзбекистон темир йўллари» хабарига кўра, тантанали очилиш маросимида ушбу янги юк ўтказиш маскани икки мамлакатни боғловчи «янги дарвоза» сифатида фаолият олиб борилиши ҳақида алоҳида қайд этилди.
Шу кунга қадар мамлакатнинг жанубий қисмидаги транзит ташувлар қўшни Туркманистон Республикасининг «Болдир» станцияси орқали амалга оширилган бўлса, эндиликда экспорт ва импорт юк айланмаси янгидан бунёд этилган «Сурхонобод» станцияси орқали амалга оширилади. Станцияда давлат чегарасини кесиб ўтадиган темир йўл ҳудудида божхона хизмати ва бошқа назорат турларини амалга ошириш учун барча шарт-шароитлар яратилган.
«BOSHTRANSLOYIHA» АЖ мутахассислари лойиҳасига кўра бунёд этилган янги темир йўл станцияси «Термиз махсус қурилиш» УК ишчи-ходимлари томонидан барпо этилиб, 34 минг метр куб тупроқ ишлари амалга оширилди ва ҳудуд атрофидаги 4 километрга яқин темир-бетон панжаралар билан ўралди.
«Сурхонобод» станцияси икки давлат ўртасидаги товар айрибошлаш, экспорт ва импорт хизматларини кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади. Шу билан бирга, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш, энг муҳими икки давлат халқлари ўртасида ўзаро қўшничилик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади.
2200views0replies
0

Изоҳлар