Излаш
RUUZ

Жамият

Тошкентда 19 ёшли йигит "PlayStation" ўйин залини "тозалаб" кетди

Ўғри залнинг том қисмидаги тешик орқали кириб, умумий нархи 1600 АҚШ долларига тенг бўлган 6та "PlayStation" ўйин мосламаларини ва қурилмаларни ўғирлаб кетган.

2850views0replies
0

Иллюстрация

20 май куни соат 02:00да Юнусобод туманида 19 ёшли Мунтоз И. 24 ёшли Бахтиёрхўжа Г.га тегишли бўлган “PlayStation” ўйин залига том қисмидаги тешик орқали кирган.
Ўғри умумий нархи 13.800.000 сўмга тенг бўлган 6та “PlayStation” ўйин мосламалари, 12та пульт, 2та микрофон ва 1та видеокамера хардини ўғирлаган.
Кўрилган чоралар натижасида Мунтоз И. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан қўлга олинган.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми (“Ўғрилик”) бўйича жиноий иш қўзғатилди, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
2850views0replies
0

Изоҳлар