Излаш
RUUZ

Жамият

Президент Ўзбекистон миллий университети талабасига автомобиль совға қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 24 май куни талабалар шаҳарчасига ташрифи давомида 4-курс талабасига «Cobalt» автомобилини совға қилди.

2989views0replies
0

Facebook

Аввал хабар берганимиздек, Президент Шавкат Мирзиёев олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарлари, олимлар ва ёш тадқиқотчилар билан учрашди.
Учрашувда 4-курс талабаси Сардор Бозорбоев сўзга чиқиб, ўз тажрибасидан келиб чиқиб, С.Сирожиддинов номидаги академик лицейи ўқувчиларини математика фанидан халқаро олимпидага тайёрлаётгани, ўқувчилари Россияда бўлиб ўтган олимпиадаларда муносиб иштирок этгани ҳақида гапириб берган.
Президент талабанинг иштиёқи, ташаббускорлиги ва Ватан равнақи йўлидаги фидойилиги учун «Ўзавтосаноат» АЖ бошқаруви раисига Сардор Бозорбоев учун автомобиль ажратиш бўйича кўрсатма берган.
Шавкат Мирзиёев Халқ таълими вазирлигига талаба билан ҳамкорлик қилиш, ўқувчиларни халқаро олимпиадага тайёрлашда унинг тажрибасидан фойдаланиш, меҳнатларини муносиб рағбатлантириб боришни тавсия қилган.
Эслатиб ўтамиз, Сардор Бозорбоев 2015-2018 йилларда математика фанидан республика ва халқаро миқёсидаги ўтказилган олимпиада ва мусобақалар совриндори, «Йил талабаси—2018» танлови ғолиби, «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишони соҳиби ҳисобланади.
2989views0replies
0

Изоҳлар