Излаш
RUUZ

Жамият

GM Uzbekistan Украинага автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди

23 май куни компания R4 ва R2 моделидаги автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди.

4126views0replies
0

GM Uzbekistan

GM Uzbekistan компанияси Украинага автомобиллар экспортини қайта йўлга қўйди. Украинага R4 ва R2 моделидаги автомобиллар экспорт қилинади, деб хабар бермоқда компания матбуот хизмати.
Компания бугунги кунга қадар Қирғизистон Республикаси, Беларус, Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспортини амалга оширгани хақида хабар берилган эди. Шунингдек, Қозоғистоннинг Қостанай шаҳрида ҳам компания автомобиллари йиғилмоқда.
2019 йил GM Uzbekistan фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилинган, шу муносабат билан бугунги кунда компания ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб бормоқда.
4126views0replies
0

Изоҳлар