Излаш
RUUZ

Жамият

ДХХ «REGAPEN» психофаол дори воситаси контрабандасининг олдини олди

ДХХ ходимлари “Наманган” йўл патрул хизмати ўтказиш масканида Қирғизистондан олиб келинган 16 мингдан ортиқ психофаол дори воситаларини тўхтатиб қолди.

6596views0replies
0

ЎзА

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ходимлари “Наманган” йўл патрул хизмати ўтказиш масканида катта миқдордаги психофаол дори воситаларини олиб кетаётган автомобилни аниқлашди, деб хабар бермоқда ЎзА.
35 ёшли Акбархон Исаев бошқарувидаги “Cobalt” автомашинаси текширилганида унинг юкхонасида 16 814 дона “REGAPEN” номли психофаол дори воситаси борлиги аниқланган.
Маълум бўлишича, Қирғизистон Республикасидан контрабанда йўли билан олиб ўтилган мазкур психофаол дори воситалари Косонсой тумани Чиндовул маҳалласида яшовчи, 28 ёшли Абдурауфхон Соттихоновга тегишли бўлиб, Акбархон Исаев уни Тошкент шаҳрига етказиши керак бўлган.
Барча дори воситалари ўрнатилган тартибда расмийлаштириб олинган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддаларига мувофиқ жиноят иши қўзғатиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, ушбу ишга алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш бўйича ҳам зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда.
6596views0replies
0

Изоҳлар