Излаш
RUUZ

Жамият

UniRank Ўзбекистоннинг энг яхши олий таълим муассасалари рейтингини эълон қилди

Рўйхатга UniRank мезонларига жавоб берувчи 65та олий таълим муассасалари киритилган.

2581views0replies
0

UniRank

Дунё олий таълим муассасаларининг веб-машҳурлигини баҳоловчи UniRank Ўзбекистоннинг энг яхши 65та олий таълим муассасалари рўйхатини эълон қилди.
Рейтинг қуйидаги мезонларга асосан тузилган:
- ОТМнинг давлат органлари томонидан лицензиялаш ёки аккредитациялаш;
- камида тўрт йиллик бакалавр ёки бошқа таълим даражаларини (магистратура ва докторантура) таъминлаш ваколати;
- таълимни асосан анъанавий шаклда ўқиш жойида ўтказилишини таъминлаш.
Унга кўра, кучли 10та ўринни қуйидаги ОТМ эгаллаган:
1. Тошкент халқаро Вестминстер университети
2. Тошкент ахборот технологиялари университети
3. Тошкентдаги Инҳа университети
4. Тошкент молия институти
5. Тошкентдаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти
6. Ўзбекистон миллий университети
7. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
8. Тошкент давлат педагогика университети
9. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
10. Самарқанд давлат тиббиёт институти.
2581views0replies
0

Изоҳлар